Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда. Шу муносабат билан Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида ҳам “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида гвардиячилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.
Шахсий таркиб ўртасида ўтказилган футбол, турникка тортилиш, енгил атлетика ҳамда тош кўтариш спорт мусобақалари иштирокчиларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият бағишлагани ҳамда ўзаро дўстона муносабатларини ўрнатилишига ҳам туртки бўлгани шубҳасиздир.
Бўлишмоқ: