Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Бухоро давлат университети ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида "Байроғим-фахрим ғурурим" шиорида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, ҳар бир фуқарони ғурурга тўлдирувчи давлат байроғининг 33 йиллиги билан барчани муборакбод этишди.
Тадбир давомида, Миллий гвардиянинг жанговор чиқиши ҳамда талабалар томонидан турли тилларда айтилган байрам табриги тингланди. Қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этилди.
Бўлишмоқ: