Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида буюк шоир, давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Бобурнинг бой адабий мероси, унинг миллатимиз тарихи ва маданиятига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида батафсил тўхталдилар. Бобурнинг нафақат шоир ва тарихчи, балки улкан давлат арбоби сифатида ҳам муҳим ўрин тутгани, унинг асарлари орқали келажак авлодга беқиёс маънавий бойлик қолдиргани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир чоғида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қаламига мансуб ғазаллардан парчалар ўқилиб, уларга асосланган куй ва қўшиқлар маҳорат билан ижро этилди. Бу эса тадбирга ўзгача кўрк ва шукуҳ бағишлаб, йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
Бўлишмоқ: