Болалар психологияси маркази томонидан 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Янги йилнинг сеҳрли фото рамкаси”ни яратиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди ва “Президент совғалари” болажонларга топширилди.

27.Дек.2024

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ёрқин шарлар билан безатилган картон қутидан фоторамка ясаш жараёни болаларнинг нозик моторикасини, тасаввурини ривожлантириш, уларга дид ва услуб туйғусини сингдириш, сабр-тоқат ва меҳнатсеварликни ривожлантиришга хизмат қилади. Болалар психологияси марказининг азалий дўстлари ҳисобланган, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали талабаларидан ташкил топган волонтёрлар гуруҳи болаларга фото рамка яратишда ёрдам бериб, уларни оқув қуроллари билан эҳтиёткорлик билан ишлашларини кузатишди ва безатиш бойича ўз таклифларини беришди.

Иштирокчи болаларнинг тайёр бўлган сеҳрли фото рамка билан тушган расмлари Янги йил арчаси тасвири тушурилган стендга жойлаштирилди.

Сўнгра маҳорат дарсининг барча иштирокчилари ва меҳмонлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор R.Djurayev ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси директор ўринбосари У. Назарматов, шунингдек, Яшнобод тумани ҳокимияти вакиллари, болалар таҳсил олаётган мактаб ва коллежларнинг директорлари ва ўқитувчилари Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода” эртак ҳикояси асосида тайёрланган мюзикл премьерасига таклиф этилди.

Тарбиячилар ва хореограф V.Gordienko раҳбарлигида 30-сонли «Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчиларининг ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар томошабинларни сеҳрли юртга олиб борди. У ерда Кичик шаҳзода дўсти Жин билан биргаликда бошқа сайёраларга ташриф буюрди. Ўзга сайёраларнинг аҳолиси уларга турли хил инсоний фазилатларни - яхши ва ёмонни тасвирлаб берди, бу эса қаҳрамонларни дўстлик, севги ва меҳр-оқибат қадриятларини ўрганишга ундади.

Байрам кечаси “Президент совғаси”нинг топширилиши, ҳомийларнинг сюрпризлари ҳамда қувноқ, дўстона муҳитда тантанали кечки овқат билан якунланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech