Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

26.Авг.2025

2025 йил 26 август куни Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси хиёбони”да Жиззах вилояти ҳокимининг ташаббуси билан тегишли ҳудудий бошқармалар ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади — иш излаётган фуқароларга янги имкониятлар яратиш, уларни меҳнат бозорида мавжуд вакант лавозимлар билан таништириш ҳамда вилоятда бандлик даражасини оширишдан иборат бўлди.

Ярмаркада турли ташкилот ва корхоналар томонидан юзлаб бўш иш ўринлари тақдим этилди. Фуқароларга мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларни ишга жойлаштириш тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳам фаол иштирок этди. Гвардиячилар оилалари вакиллари учун мавжуд иш ўринлари бўйича маълумотлар берилиб, зарур маслаҳатлар тақдим этилди.

Бундай ярмаркалар аҳолининг бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг муносиб меҳнат билан таъминланишига кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech