Хоразм вилояти Прокуратураси, «Қўриқлаш» бошқармаси ҳамда Шовот туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган «Бўстон» маҳалласида яшовчи аҳоли ҳамда оталиққа олинган ёшлар учун комплекс тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, “Беш минг қадам” саломатлик акцияси, бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси", арзонлаштирилган "Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси", маҳалла фуқаролари учун "Сайёр тиббий кўрик" ҳамда ёшлар учун спортнинг камондан отиш, шахмат-шашка, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича қизиқарли беллашувлар ўтказилди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни иш билан банд қилиш масаласини ҳал қилишдан иборат. Ўтказилаётган тадбирлар давомида кўплаб фуқаролар ўзларининг ижтимоий масалаларига ечим топишди.
Бўлишмоқ: