Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли майдонларда ўз юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида. Беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат маркази раҳбарияти уруш қатнашчиларини, front орти меҳнат фахрийларини ва барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди.
Бўлишмоқ: