Бухоро шаҳридаги Президент мактабида"Ҳамиша барҳаёт буюк сиймолар" мавзусида маънавий-маърифий байрам дастури бўлиб ўтди

07.Фев.2025

Бухоро шаҳридаги Президент мактабида февраль ойи ўзбек адабиётининг забардаст шоирлари Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 542 йиллиги муносабати билан "Ҳамиша барҳаёт буюк сиймолар" мавзусида маънавий-маърифий байрам дастури бўлиб ўтди.

Тадбир 2-қисмда ташкил этилди. 1-қисмда ўқувчилар Навоий ва Бобур ижодидан шеър, ғазал, саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлар ижро этиб, бадиий кечага завқу шавқ улашдилар.

2-қисмда меҳмон сифатида ташриф буюрган БухДУ филология факультети профессори, адабиётшунос олима N.J.Bekovaning Алишер Навоий ва Бобур ижоди юзасидан илмий маърузаси тингланди, Бухоро вилояти Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Насриддин Бозоровлар ҳам сўзга чиқиб, шоирлар ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech