Бухоро ва Фарғонада “Уч авлод учрашуви” ва “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

10.Окт.2024

Бухоро вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси Фахрийлар Кенгаши, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмда “Уч авлод учрашуви” ва “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Қуролли Кучларимиз фахрийлари ва устозлар аскарларга тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, бу кунги кунда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва «Ватанпарварлик» аталмиш олий туйғу ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирилдилар.

Шунингдек, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси инспектор психологлари ва Қуролли кучлар фахрийлари иштрокида ҳам “Уч авлод учрашуви" ўтказилди. 

Учрашув Фурқат тумани 37-сонли мактабда ўтказилди.

Учрашувда устозлар томонидан берилган тарбиявий ўгитлар ва ҳаётий тажрибалар ёшлар учун чин маънода мотивация бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech