“Буюк аждодларга муносиб авлод бўлайлик!” танлови ўтказилди

14.Фев.2025

Миллий Гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида Алишер Навоий бобомизнинг 584 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 542 йиллиги муносабати билан Ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчилар ва олий таълим муассасаларидаги талаба ёшлар ўртасида “Буюк аждодларга муносиб авлод бўлайлик!” танлови ўтказилди.

“Буюк аждодларга муносиб авлод бўлайлик!” мавзусидаги ижодий танлов низомига асосан иштирокчилар 3 та шарт бўйича 8 та жамоа ўзаро беллашиб, ўзларининг маънавий-мафкуравий дунёқарашлари ва иқтидорларини намойиш этди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech