Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан буюк алломаларимиз — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб Адиблар хиёбонида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Учрашув давомида муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийлари бадиий ижро этилди.
Мақсади — ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий қадриятларимизга ҳурмат, она тилимизга муҳаббат ва адабиётимиз дурдоналарига қизиқишни янада оширишдир.
Бўлишмоқ: