Чекка ва чегара олди ҳудудлардаги ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия, ҳарбий прокуратура ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан тадбирлар ўтказилиб келинмоқда Андижон вилояти Избоскан туманидаги Лоғумбек қишлоғи Чекёр МФЙ ҳудуди аҳолиси ҳамда 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва Қуролли кучларимиз фаолиятига қизиқишни янада ошириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Ёшлар учун қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, ҳарбий оркестр томонидан мусиқа намойишлари тақдим этилди. Шунингдек, ҳарбий чиқишлар ҳам ўтказилиб, ўқувчиларга Қуролли кучларимизнинг вазифалари ва аҳамияти ҳамда спортнинг Камондан отиш тури бўйича ўз маҳоратларини синаб, ушбу спорт ҳақида маълумот берилди. Бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади ва уларда ўз мамлакатига бўлган севги ва садоқатни мустаҳкамлайди.
Бўлишмоқ: