Самарқанд шаҳридаги 43-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўқувчи ёшларни Ватанга содиқлик ва Ватанни севиш ҳисларини тарбиялашга қаратилган "Чемпион ва ёшлар" номли давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда ёшларга Ватанга бўлган муҳаббат, унга хизмат қилишнинг ғурури ва масъулияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда, қўл жанги бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчиси Нилуфар Полвонова ҳам иштирок этди. У ўзининг спортдаги илк қадамлари, чемпионлик сарлари ва курашда эришган улкан ютуқлари ҳақида ёшларга тўлиқ маълумот берди. Нилуфар Полвонова ўзининг касбидаги тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашиб, уларга меҳнат, интизом ва саъй-ҳаракатлар орқали олий марраларга эришиш мумкинлигини таъкидлади. Ҳар бир ёш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган камарбаста, қобилиятни ривожлантириш ва Ватанга хизмат қилиш йўлидаги маънавий қадриятлар билан чамбарчас боғланган ушбу тадбир якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга мотивацияга эга бўлдилар.
Бўлишмоқ: