“Ёшлар форуми-2024” доирасида ташкил этилган тадбирда эртамиз эгалари дастлаб академия фаолияти,курсантларнинг яшаши ва билим олиши учун яратиб берилган шароитлар ҳамда буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди, ҳарбий юришлари акс эттирилган тематик синфхоналари билан яқиндан танишди. Миллий армиямизнинг кеча ва бугунини ўзида мужассам этган академия музейи эса ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Шундан сўнг, мудофаа вазирининг ўринбосари ҳамда академия бошлиғи иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, ёшларнинг маънавий-руҳий камолоти, жамиятимизнинг бугуни ва келажак ҳаётида уларнинг тутган ўрни масалалари юзасидан керакли маълумотлар ва маслаҳатлар берилди.
Бўлишмоқ: