Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хушёрлик ва огоҳликни ошириш, турли ёт ғояларга қарши уларнинг маънавияти ва билимини янада юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси масъул ходими иштирокида “Диний экстремизм ва терроризмнинг тинчлик ва барқарорликка таъсири”мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида маърузачи томонидан шиддат билан ривожланиб ва тараққий этиб бораётган ҳозирги кунда жаҳонда миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар сақланиб қолаётганлиги, ана шундай хатарлардан бири бўлган диний экстремизм ва терроризм кишилик жамиятининг ўтмишида ҳам, бугунида ҳам халқлар бошига оғир кулфатларни ёғдириб, ўзларининг бузғунчилик ҳаракатларини амалга ошириб келаётганлиги, улар ўзларининг террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари билан чегараланиб қолмай балки бузғунчилик ғояларини амалга оширишда инсон қалби ва онгини эгаллашга бўлган уринишлари билан ҳам намоён бўлаётганликлари таъкидлаб ўтилиб, бу каби ҳолатларга қарши ҳар бир ходим доимо хушёр ва огоҳ ҳаёт кечириши, билим савияларини ошириш, маълумотларни ишончли манбаалардан олиш лозимлиги юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бўлишмоқ: