Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Жиззах вилояти "Фориш" дала-ўқув майдонида Миллий гвардия тизимида “Довюрак жангчи” интенсив синовлари ўтказилди.
Синовда муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида кўтаринки руҳда ташкил этилди ва кўкрак нишонлар бошқарма бошлиғи полковник Л.Я.Яхшиликов томонидан тантанали равишда топширилди.
Бўлишмоқ: