Фарғонада Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах вилояти «Фориш» дала-ўқув майдонида Миллий гвардия тизимида “Довюрак жангчи” интенсив синовлари ўтказилди.
Синовда муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида ташкил этилди ва унда кўкрак нишонлари ва навбатдаги ҳарбий унвон олаётган ҳарбий хизматчиларга навбатдаги унвонлар бошқарма бошлиғи полковник Sh.Akbarov томонидан тантанали равишда топширилди.
Бўлишмоқ: