Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

31.Дек.2024

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағрикенглик, меҳрибонлик одатлари айниқса янги йил арафасида намоён бўлмоқда. Шу сабаб, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник L.Ya Яхшиликов ташаббуси билан янги йил кириб келиши арафасида
Жиззах шаҳрида жойлашган «Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашиш мақсадида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар ulashildi.Xalqimiz бундай эътибордан ўз миннатдорчиликларини билдириб, қўлларини дуога очдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech