Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи куч тузилмалари, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят божхона бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон бўлинмаси, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали ўртасида ўтказилди.
Бобур ижодига доир қизғин савол-жавобларга соғлом рақобат тарзда куч синашишди. Интеллектуал баҳс якунида 1-ўрин Божхоначилар, 2-ўрин Эверест, 3-ўрин Ёш гвардиячилар жамоалари эгаллашди. Интеллектуал ўйин якунида ғолиб жамоалар аниқланиб, эсталик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.
Бўлишмоқ: