Ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида навбатдаги очиқ эшиклар куни ва “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

20.Ноя.2024

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш, ҳарбий бўлинмалар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни тадбирини ўтказиш анъанага айланган. Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбир Термиз шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, оталиққа олинган ёшлар учун унутилмас хотираларга бой бўлди. Тадбирда ёшлар Миллий гвардия ҳамда Қўриқлаш хизмати фаолияти, махсус техника ва жиҳозлари ҳақида тушунчаларга эга бўлдилар. Тадбир доирасида хизмат отлари вазифалари хусусида маълумотлар берилиб, ёшлар отда сайр қилиш имкониятига эга бўлдилар. 

Камондан отиш спорт турини янада оммалаштириш ва тарғиб этиш мақсадида бугунги кунда Миллий гвардия ходимлари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Очиқ эшиклар кунида ҳам иштирокчиларга мазкур мерганлар спорти ҳақида тушунчалар берилиб, амалий тарзда машғулотларда ўзларини синаб кўрдилар. 

Ҳарбий қисмга саёҳат якунида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Миллий гвардиянинг фахрийлари, офицерлари ўзларининг тажрибалари, ўз иш фаолиятининг асосий йўналишлари билан ўртоқлашдилар. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан зарур тавсия ва маълумотлар олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech