Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этишга қаратилган тадбир ўтказилди

02.Фев.2025

Миллий гвардия Хоразм вилоятиҚўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Хива туманидаги «Қорақум» маҳалласида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этишга қаратилган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади – аҳоли, айниқса, ёшларнинг ижодий ва спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни салбий таъсирлардан холи қилиш, маданият ва спорт орқали уларнинг фикрлаш тарзини ривожлантириш эди.

Тадбирда кенг қамровли спорт мусобақалари ташкил этилди, улар орасида камондан отиш, волейбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка ва киберспорт турлари бўлиб ўтди. Бу спорт турлари ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга ва жисмоний тарбияга эътиборни кучайтиришга хизмат қилди.

Маданий-маърифий тадбирлар ҳам ўз ўрнида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур тадбир доирасида миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни намойиш қилишга алоҳида урғу берилди. Миллий рақслар ва концерт дастурлари иштирокчиларга катта хурсандчилик ва ҳис-туйғулар туғдирди. Айниқса, гулҳан атрофидаги ўйинлар барчанинг кўнглида ёрқин таассуротлар қолдирди.

Бу тадбир ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва маданиятга бўлган қизиқишини оширишга катта ҳисса қўшди. Махсус ташкил этилган мусобақалар ва маданий кўргазмалар нафақат ёшларга, балки уларнинг оилаларига хушкайфият бағишлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech