Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим ва ижтимоийлашув имкониятлари кенгаймоқда

19.Дек.2024

Узбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим имкониятларини яхшилаш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда 17-18 декабрь кунлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ва пойтахтимиздаги 22, 30-сонли Меҳрибонлик уйларининг 14-18 ёшдаги 180 нафар тарбияланувчилари учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги таълим муассасаларига экскурция ташкил этилди.

Экскурция давомида болалар ҳарбий лицейлар ва олий таълим муассасаларининг таълим жараёнлари, яратилган шароитлар ҳамда бу соҳалардаги касбий имкониятлар билан танишишди. Шунингдек, уларга ватанпарварликнинг аҳамияти, ҳарбий хизматнинг шарафи ва давлатга хизмат қилишнинг истиқболлари ҳақида маълумотлар берилди.

Экскурция якунида қизиққан болаларга масъул ходимлар бириктирилди, улар болаларни ушбу йўналишда таълим олиш ва касб танлашга йўналтириб боради. Бундай ташаббус ёшлар ўртасида ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш ва уларнинг келажакдаги касбий ривожланишини таъминлашга қаратилган.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech