Тадбирда давлатимиз раҳбарининг 8-март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, миллий қадриятларни ўзида намоён этган саҳна кўринишлари, мунис оналаримизнинг ёқимли аллалари билан бошланган ушбу семинар барчага миллий ғурур ватанпарварлик каби такрорланмас ҳис туйғуларни улашди, десак адашмаган бўламиз.
Айниқса, Республика Маьнавият ва маьрифат маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухаммедованинг “Эзгулик – шиоримиз, маьрифат қуролимиз” номли эзгу ғоя асосида миллий қадриятлар ва ўзликни англаш борасида қилган маьрузасида келажак авлод тақдири билимли ва зукко, кучга тўлган, ўзига ишонган ҳақиқий ватанпарвар инсонлар қўлида эканлиги ва албатта бу инсонларни оналар чиройли тарбия қилиб вояга етказишлари муҳимлиги яна бир бор таькидлаб ўтилди.
Семинар қизиқарли савол-жавобларга бой ўтди. Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар хизмат вақтида қўл келиши мумкин бўлган янги психологик билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маьнавият ва маьрифат маркази хонандалари ҳам ўзларининг миллий куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бағишладилар. Шунингдек, мазкур семинарда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги роли ва масьулияти ҳақида ҳам кенгроқ тушунчалар берилди. Бу эса ходималарнинг оилада ва хизмат жараёнидаги масьулиятини яна бир карра ошишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бўлишмоқ: