Фахрийлар марказий ва ҳудудий бошқармалар кенгашлари томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ўтказилди

29.Янв.2025

Жорий йилнинг 23 январ куни видеоселектор тарзида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фахрийлар марказий ва ҳудудий бошқармалар кенгашлари томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ўтказилди. 

Тадбирни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб, ўтган давр мобайнида ҳудудий фахрийлар кенгашлари томонида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган натижалар юзасидан қисқача тўхталиб ўтди ва фахрийлар томонидан келгусида ёшларни, ҳарбий хизматчи ва ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги шарафли ишларига омад тилади.

Шундан сўнг, Фахрийлар марказий кенгаши раиси истеъфодаги полковник М.Мамаюсупов ҳудудий бошқармалар фахрийлар кенгашлари аъзолари томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан маъруза қилди. 

Йиғилиш сўнгида 5 та йўналиш бўйича энг фаол фахрийлар ташаккурнома, Миллий гвардия “Намунали хизматлари учун” III даражали кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech