Малака ошириш ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 33 нафар Қўриқлаш бўлинмаларининг Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш бўйича сафдор ходимлари ва патруллик гуруҳи ҳарбий хизматчиларига сертификатлар топширилди. Ушбу тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи гвардия полковниги J.Mirzaliyev кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни сертификат қабул қилганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, келгуси хизмат фаолияти давомида халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.
Бўлишмоқ: