Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник K.Toshdonov, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари аниқлаган маълумотга кўра Фарғона шаҳар Бешбола МФЙ, Қува кўчасида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган фуқаро Ш. Ф. А нинг 31.12.2015 йилда туғилган фарзанди Акмалова Сафияхон Фурқат қизини 9 ёшга тўлганига қарамасдан ҳозирги кунга қадар мажбурий таълимга рухсат бермаётгани ва бу ҳақида мурожаат билан ҳам чиқмаганлиги аниқланганлиги учун унга нисбатан O‘z.Res.MJtK нинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шундан сўнг, Маҳалла еттилиги ва яшаш хонадони яқинида жойлашган Фарғона шаҳар 33-умумий ўрта таълим мактаби директори, мактаб масъуллари билан йиғилиш ўтказилиб, S.Akmalovani мактабнинг нечанчи синфига қабул қилиш масаласи муҳокама қилинди. Мутахассис педагогларнинг хулосасига кўра 1-синфга қабул қилишга келишилди. Қизалоқнинг оилавий шароити моддий томондан яхши бўлмаганлиги сабабли инспектор-психолог ва мактаб маъмурияти томонидан ўқув қуроллари ҳамда мактаб кундалик формаси тақдим этилди. Жажжи қизалоқнинг ўз тенгдошларидан кеч бўлсада мактаб даргоҳида эканлиги барча масъулларни қувонтирди. Энди у ҳам таълим ва тарбия масканида!
Бўлишмоқ: