Шу кунларда буюк мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бутун республикамизда, шу жумладан, вилоятимизда ҳам кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Бугун эрта тонгдан Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий хиёбонида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, адабиётшунос олимлар, зиёлилар, талаба-ёшлар ва шеърият ихлосмандлари жам бўлдилар.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси шаҳсий таркиби ҳам тадбирда фаол иштрок этиб, аллома ҳайкали пойига гул қўйишди.
Навоийга эҳтиром тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов сўз олиб, йиғилганларни ҳазрат Навоий таваллуди байрами билан қутлади. Бобокалонимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига, унинг асарларидаги маънавий-тарбиявий жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Бўлишмоқ: