Фарғонада Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

20.Авг.2025

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятида жойлашган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, мутахассис психологлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида "Шахсий таркибда салбий информацион хуружларга қарши барқарор руҳий бардошликни ва жанговар вазифаларни муваффақиятли бажариш учун руҳий сифатларни шакиллантиришнинг усул-услублари: Муаммо ва ечимлари" мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида маърузачилар замонавий шароитда армияни нафақат техник, балки ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳам тайёрлаш зарурияти ортиб бораётганлигини, Қуролли кучларни шакллантиришда куч тузилмалари билан биргаликда ахлоқий ва руҳий таъминотга алоҳида эътибор қаратиш, ҳарбий хизматчиларни доимий равишда юксак ахлоқий қарашлар, ватанпарварлик ва мардлик руҳида тарбиялаш, уларнинг кучли руҳий тайёргарлигини таъминлаш бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Ҳарбий хизмат мураккаб ва масъулиятли жараён бўлиб, хизматчилардан нафақат жисмоний, балки кучли руҳий тайёргарликни ҳам талаб қилади. Шундай экан, ҳарбий хизматчилар ўз бурчларини адо этишда ахлоқий ва руҳий барқарорликни сақлашлари, Ватан ҳимоясига содиқ қолишлари лозим. Бу эса, ўз навбатида, нафақат индивидуал, балки жамоавий руҳий ҳолат ва ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашни тақозо қилади. Анжуманнинг иккинчи қисмида айнан амалий жиҳатлар кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этилди.

Баҳс ва мунозараларга бой ўтган мазкур илмий-амалий конференция якунлари бўйича эришилган хулосалар келгусида куч тузилмалари шахсий таркиби билан ишлашда фойдаланилиши бўйича келишилиб олинди.

Тадбир сўнгида ўз маъруза ва таклифлари билан иштирок этган ҳамкорликдаги куч тузиламалар ходимлари Миллий гвардия қўмондони ўринбосарининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech