Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисмда Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги келган ҳарбий хизматчиларнинг “Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилиш тўғрисидаги қасамёди” маросими ўтказилди.
Тантанали қасамёд маросимида ҳарбий хизматчилар ўзларига берилган имкониятлардан фойдаланиб, Ватан ва ўзбек халқи олдидаги бурчини сидқидилдан, виждонан, ор-номус ила бажаришга, Ватан сарҳадларини, унинг тинчлигини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга Ўзбекистон Республикаси ва Миллий гвардия байроқлари олдида тантанали қасамёд қилишди.
Бўлишмоқ: