Миллий гварди Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник N.M.Abduvaliyev томонидан Гулистон шаҳарда жойлашган 5-сон ва 7- сонли "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари ҳолидан ҳабар олиш мақсадида яшаш хонадонларига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида тарбияланувчилар билан яшаш хоналаридаги шароитлар, хоналарнинг иссиқлиги, таълим олишлари ҳамда тўгаракларга қатнашишлари, бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
"Оилавий болалар уйлари" раҳбарлари ҳамда тарбияланувчилари Миллий гвардия қўмондонлигига кўрсатилаётган эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Бўлишмоқ: