"Халқ ва армия - бир тану бир жон" шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

30.Дек.2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Тойлоқ туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни ҳарбий руҳда тарбиялаш мақсадида "Халқ ва армия - бир тану бир жон" шиори остида спорт мусобақалари ташкил этди. Мусобақада ўқувчилар арқон тортиш, шашка, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди. Тадбирда ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликлари ва ўзаро ҳамкорликда ишлаш қобилиятлари синовдан ўтди. Спорт мусобақалари нафақат соғлом рақобатни, балки ҳамжиҳатликни ва дўстликни ҳам тарғиб қилди. Тадбир якунида ғолиблар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбир ўқувчиларда ватанпарварлик, жисмоний ва руҳий соғломликни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам бўлиб, уларни келажакда ўз юртига садоқатли, бақувват ва масъулиятли фуқаролар бўлиб етишишларига туртки берди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech