Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида маънавий қадриятлар ва маънавий муҳитни мустаҳкамлашнинг психологик жиҳатлари

26.Дек.2022

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида Жамоат хавфсизлиги университети Психологик таъминлаш бўлими мутахассислари томонидан “Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида маънавий қадриятлар ва маънавий муҳитни мустаҳкамлашнинг психологик жиҳатлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчиларининг ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари иштирок этди. Тадбирда, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси, Тошкент шаҳар бандликка кўмаклашиш Бош бошқармаси ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида маънавий муҳитни ҳамда психологик иқлимни мустаҳкамлаш мақсадида тадбирга Тошкент шаҳар бандликка кўмаклашиш Бош бошқармаси ёрдамида Тошкент шаҳрининг 42 та корхона ва ташкилотлари ўз бўш иш ўринлари билан, қизиқиши бўлган аёлларни ҳунармандчиликка ва касаначиликка ўргатиш мақсадида 4 нафар тадбиркор аёллар ўзларининг қўл меҳнатида тайёрлаган намуналар билан иштирок этишди. Тадбир якунига кўра барча корхона ва ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда ҳунарманд аёллар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ўзларининг зарур бўлган таклиф ва тавсияларини бердилар. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун янги йил байрами арчаси безатилиб, A.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат драма театри томонидан саҳналаштирилган “Янги йил эртаги” номли саҳна кўриниши, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат маркази хонандалари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети оркестр жамоаси ва бадиий жамоаси ўз чиқишлари билан болажонларда яхши таассурот қолдирди.
Тадбирда ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида 15 номдан иборат оила ва оилавий муносабатлар мавзусига оид 200 дан ортиқ қўлланма, рисола ва бошқа тарғибот материаллари тарқатилди.
Тадбир якунида Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор тумани хокимлигининг болажонлар учун тайёрланган янги йил совғалари тарқатилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида маънавий қадриятлар ва маънавий муҳитни мустаҳкамлашнинг психологик жиҳатлари ёритилиб, уларнинг оилаларидаги соғлом турмуш тарзини барқарор бўлишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиб, келгуси хизматларини янада самарали ташкил етишларига хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech