Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабида Хоразм вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ташаббуси билан Уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

03.Ноя.2024

Тадбирда муқаддам Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги тизимларида фидокорона меҳнат қилган фахрийлар, соҳа ходимлари ва Огаҳий ижод мактабининг профессор ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этишди.  Қизғин суҳбатларга бой бўлган тадбир ёшлар учун назарий билимларни амалда мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлди десак адашмаган бўламиз. Айниқса, маърузачилар томонидан бугунги кунда ёшларга яратиб берилган имкониятлар ва шарт-шароитлардан кенг фойдаланган тарзда ўқиб, изланиб, мамлакатимиз учун керакли бўлган малакали кадр бўлиб етишишлари зарур эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бунинг учун қайси жиҳатларга эътибор қаратиш бўйича соҳа фаолиятига доир амалий тажрибалар билан ўртоқлашилди. Савол-жавоб тарзида давом этган давра суҳбати қизиқарли таассуротларга бой тарзда бўлди. Кўзларида ватанпарварлик ҳисси жўш уриб турган ёшлар, келажакда юрт корига ярайдиган ўғил-қизлар бўлиб етишади десак муболаға қилмаган бўламиз. Тадбир якунида бир қатор фаол ёшлар Қўриқлаш бошқармаси томонидан китоблар билан тақдирландилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech