Ходимлар ҳамда уларнинг фарзандлари учун Кулолчилик марказига саёҳат ташкил этилди.

09.Ноя.2024

Ходимларнинг дам олиш кунлари ҳамда ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш ҳамда ноёб меъморий обидалар ва ҳунармандчилик санъати билан яқиндан таништириш мақсадида диққатга сазовор масканларга саёҳатлар ва турли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Айни шу мақсадларда Риштон тумани «Қўриқлаш» бўлими ходимлари ва уларнинг фарзандлари, учун туманидаги “Кулолчилик марказига” саёҳат ташкил этилди.
Дасталаб ёшларга, мутахассислар томонидан кулолчилик санъати, унинг тарихи, кулоллар томонидан қўлланиладиган дастгоҳлар, сопол идишлар ҳамда турли буюмлар ясаш, уларни тайёрлаш ҳамда нақшинкор безаклар бериш бўйича тушунчалар берилди. Шундан сўнг, ёшлар хар бир кулолчилик буюмларини ясаш жараёнларини билан яқиндан танишиб чиқдилар. Сопол идишларга моҳир ҳунармандлар томонидан чизилаётган нақшлар хар бир иштирокчида катта қизиқиш уйғотти десак муболаға қилмаган бўламиз.
Айниқса саёҳат ёшлар учун жуда қизиқарли бўлди. Ҳунармандчилик марказига ташриф давомида тинчлик посбонлари ва уларнинг фарзандлари кўплаб қимматли маълумотларга эга бўлишди.
Ушбу масканга саёҳат қилган эртамиз давомчиларининг шарафли соҳа ҳақидаги тасаввурини бойитишда муҳим омил бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech