Ходимларда жамоавий руҳни шакллантириш ва таваккалчиликка мойилликни камайтириш мақсадида амалий тренинг машғулоти ўтказилди.

14.Ноя.2024

Андижон давлат университети ва Андижон давлат педагогика институти Психология фанлари номзодлари (ПҳД) томонидан Миллий гвардиянинг Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун амалий тренинг ўтказилди. Ушбу тренингнинг асосий мақсади — ходимларда жамоавий руҳни шакллантириш ва таваккалчиликка мойилликни камайтириш. Тренингда ходимлар хатарларга тўғри муносабат билан ёндашиш, ишончни ошириш ва қарорлар қабул қилишда биргаликда ишлашни ўрганишди. Жамоавий ўйинлар орқали ходимлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириб, таваккалчиликни камайтиришнинг самарали усулларини амалиётда қўллашга йўналтирилган.

Ҳар бир ходимнинг таваккалчиликка бўлган муносабати таҳлил қилинди ва уларга ўзгаришлар киритиш учун психология усуллари асосида йўл - кўрсатмалар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech