Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг “Ватан таянчи” отряди аъзолари ўртасида “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди.
Беллашув ҳарбий тайёргарликни ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, “Темур тузуклари билимдони” каби шартлардан иборатдир.
Бу каби беллашувлар ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда ёшлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий холатларни олдини олишдан иборат. Якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Бўлишмоқ: