Вилоятнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, Хўжабод туманининг 31-мактабида ҳарбий прокуратура, Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбир доирасида шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш ва камондан отиш каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ўқувчилар ўртасида катта қизиқиш уйғотган ушбу мусобақаларда иштирокчилар нафақат жисмоний маҳоратини, балки мантиқий тафаккури ва жамоавий бирдамлигини ҳам синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.
Бўлишмоқ: