Инспектор-психологлар хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинари доирасида тажрибали мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди.

08.Ноя.2024

Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинари доирасида тажрибали мутахассислар томонидан машғулотлар ўтказилди.

Хусусан, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди вакиллари "Мактаб психологлари билан ҳамкорликда ишларни самарадорлигини ошириш" ҳамда "Мактаб ўқувчилари билан маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш" мавзусида семинар иштирокчилари учун керакли назарий билимларни беришди.

Ўқув машғулотлари давомида ўқувчи-ёшлар билан инспектор психологларнинг ўзаро ҳамкорлиги, керакли вазиятда ўқувчиларни назорат қилиш, касб доирасидан келиб чиққан ҳолда маънавий ва маърифий тадбирларни ташкиллаштира олиш ва уларда ёшлар иштирокини таъминлаш, шунингдек, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш каби масалалар муҳокама қилинди ва фикрлар алмашилди. 

Шу билан бир қаторда бугунги шиддатли даврда нафақат ўқитувчилар, эндиликда инспектор психологларнинг ҳам ўрни, мажбурияти ва масъулияти ортиб бораётгани алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech