Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида амалга оширилди.
Семинарнинг асосий мақсади инспектор-психологларнинг мактаблардаги хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш эди. Ўқув-семинарда психологик маслаҳат бериш, ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини таҳлил қилиш, хатарларни аниқлаш ва уларга самарали ечимлар таклиф қилиш бўйича замонавий методлар ва амалиётлар ўрганилди.
Семинарни муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга сертификатлар topshirildi.Bunday ўқув-семинарлар мактаблардаги психологик хизматларнинг самарадорлигини ошириш ва ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилашда муҳим роль ўйнайди. Улар нафақат таълим муассасаларида иш олиб бораётган инспектор-психологлар малакасини оширишга, балки ўқувчиларнинг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашга ҳам ёрдам беради. Шунингдек, бундай дастурлар ўқувчиларда руҳий барқарорликни шакллантиришда, стресс ва бошқа психологик муаммоларга қарши курашишда самарали хизмат қилади.
Бўлишмоқ: