Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 февраль куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилган эди. Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборатдир. Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида бўлиб ўтган машғулотларни муваффақиятли тугатган 60 нафар инспектор-психологларга «лейтенант» ҳарбий унвонлари тантанали равишда топширилди. Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида ҳам офицерларни тайёрлаш курсларини тугатган битирувчилари инспектор-психологларга дастлабки лейтенант унвони топшириш тадбири ўтказилди.
Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди вакиллари, ота-оналар, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Тантанали тадбирда бошқарма бошлиғи полковник A.Ablyakimov сўзга чиқиб, ёш инспектор-психологларни дастлабки офицерлик унвонини олганлиги билан табриклади ва келгуси хизматларига муваффақиятлар тилади. Шуниндек инспектор-психологларга ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликларни олдини олиш, ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ишлашни янада жадаллаштириш бўйича топшиқлар бериб, сертификат ва ҳарбий унвонлар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Бўлишмоқ: