Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази билан тузилган Меморандумга мувофиқ, Миллий гвардия инспектор-психологларининг таълим тарбияга оид билим даражаси ва кўникмаларини ошириш мақсадида Олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари томонидан ўқув-семинари ўтказилиб келинмоқда. Мана шундай ўқув-семинарларнинг бири Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси болалар билан ишлаш бўлимининг барча шаҳар ва туман инспектор-психологлари иштирокида ҳам ташкил этилди. Ўқув-семинар мобайнида профессор-ўқитувчилар томонидан инспектор-психологларга бириктирилган мактабларда ўқувчилар билан ишлаш жараёнида зарур бўлган замонавий билимлар ўргатилди. Ўтказилган ушбу семинар мобайнида иштирокчиларга Миллий гвардия Қўмондонлиги ҳамда маънавият ва маърифат марказининг сертификатлари топширилди.
Бўлишмоқ: