Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида оталиққа олинган, уюшмаган ва оғир тоифадаги ёшлар билан ўрганиш ишлари давом этмоқда

16.Окт.2024

Ўрганиш жараёни давомида қўмондон ўринбосари Улуғнор ва Олтинкўл туманларидаги ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг барча туманларидаги мактабларга ташриф буюриб, давомат масалалари, мактаб хавфсизлиги, дарсларни сурункали қолдираётган ўқувчилар ва оғир тоифадаги ўқувчиларнинг ҳолатини атрофлича таҳлил қилишди. Шундан келиб чиққан ҳолда инспектор-психологларнинг фаолиятини, уларнинг ёшларга кўрсатаётган психологик ёрдамини инобатга олиб, ўқувчиларнинг муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ушбу тадбирлар орқали ёшларнинг таълим олишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳамда психологик ёрдамни мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Бунда, ёшлар орасида ижодий фаолликни ошириш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва масъулият ҳиссини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech