Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Узбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Мазкур тадбирда пойтахтимизнинг бир қатор умумтаълим мактабларидан келган жами 300 га яқин ўқувчи ёшлар университетда тахсил олаётган курсант ва талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган университет ҳудудларида жойлашган синф хоналари, спорт шаҳарчалари, оъқув бинолари, ахборот-ресурс маркази, курсантлар ётоқхонаси ва ошхонаси, маънавият ва маърифат маркази, хизмат отлари ва хизмат итларини тайёрлаш марказида замон талаблари асосида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Тадбир давомида оъқувчи-ёшлар оъзларининг қизиқтирган саволларига университет масъул ҳарбий хизматчилари томонидан етарлича жавоблар олди.
Шунингдек, оъқувчи-ёшлар эътиборига курсантлар томонидан коъргазмали қоъл жанги чиқишлари, байроқдор гуруҳининг сафона чиқишлари намойиш этилди. Тадбир якунида ўқувчи-ёшлар онгу шуурида халқи ва Ватани олдидаги бурчига садоқати ҳамда юрти учун ватанпарварлик фазилатларини баҳшида этиб келаётган курсант акалари ёшлар учун ҳақиқий намуна мактабини ўтади.
Шу каби тадбир дастурлари юртимизда камол топиб бораётган ёш авлод учун ватанпарварлик фазилатларини шаклланишига ҳамда юрт тинчлиги учун масъуллик ва дахлдорлик каби юксак туйғуларнинг туғён уришига замин яратади.
Бўлишмоқ: