Бугун Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган уч авлод маънавий-маърифий тадбирлари ўзида тарих, бугун ва келажакни акс еттиради. Ёшларимиз ишларимиз ушбу тадбирларда фахрийларнинг бой ҳаёти тажрибасидан ўрнак олишиб, илғор ёшларнинг ютуқлари ва ғайрат шижоатга тўла тенгқурларининг режалари билан ўртоқлашадилар.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" доирасида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Уч авлод учрашуви" ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирда Қуролли кучларимизда хизмат қилиб нафақага чиқган истеъфодаги ҳарбий хизматчилар, Миллий гвардия фахрийлар кенгаши аъзолари, сержант ва офицерлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, "Темурбеклар мактаби", ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари, меҳрибонлик муассасалари ва оилавий болалар уйлари ҳамда Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув тарбия муассасаси тарбияланувчилари иштирок етишди. Тадбирни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб бериб, уч авлод учрашувидан ёшлар бой таъсиротларга ега бўлишига ишонч билдиришини таъкидлади. Ёшлар учрашув давомида фахрийлар ва ҳозирда намунали хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фаолият йўллари билан танишишди. Бугунда миллий армиямизда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумотларга ега бўлишди.
Тадбир савол жавобларга бой тарзда ўтди. Ўзаро суҳбат ва мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашувдан ҳам маълумки, бугунда ёшларимиз ҳарбий ватанпарварлик руҳида ўсиб, ҳарбийликка бўлган қизиқиши ошиб бормоқда. Учрашув мобайнида еса уларга ҳарбий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, муддатли ҳарбий хизмат ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ёшларнинг истеъдодини, қизиқишларини қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.
Тадбир сўнгида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан консерт дастури ҳавола етилди.
Бўлишмоқ: