Янги Ўзбекистон армияси - ёшлар нигоҳида!

26.Дек.2024

Бугунги кунда ёшлар ҳар жабҳаларда ўзларининг олдига қўйган мақсадлари томон шижоат ва жасорат билан ҳаракат қилиб келмоқдалар. Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Янгиер шаҳарлараро қўриқлаш бўлимида Янгиер шаҳар 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбирдан асосий кўзланган мақсад ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган. Тадбир давомида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатда соҳа вакиллари ёшларга ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича батавсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Бу очиқ эшииклар куни ёшларда ўзгача қизиқиш қолдиргани билан аҳамиятли бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech