“Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

28.Дек.2024

"Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!" шиори остида ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий ҳаёти, қўл жанги чиқишларини кузатиш, ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларида ҳам ватанпарварлик туйғулари мужассам эканлигини яшириб ўтиришмади. Шунингдек, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Тадбир давомида, ёшлар учун анжом-аслаҳалар, қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёшларимизни ватанпарвалик руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech