“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

10.Янв.2025

Бугун Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда ёшлар, профессор ўқитувчилар, ҳарбийлар ҳамда фахрийлар иштирок этди. 

Дастлаб, университет ректори B.Mardonov ҳамда Миллий гвардия Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник T.Nurmamatovlar барчани байрам билан қутлади. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбийларининг чиқишлари, талаба ёшларнинг саҳна кўринишлари, улар томонидан ижро этилган шеърлар ва куй-қўшиқлар барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech