"Янги Ўзбекистон армияси" шиори остида спорт тадбирлари ташкил этилди

05.Фев.2025

Университетда "Янги Ўзбекистон армияси" шиори остида ватанпарвалик тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 4 февраль куни Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида Хоразм вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси 82885 ҳарбий қисм жамоаси билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон армияси" шиори остида спорт тадбирлари ташкил этилди.

Хусусан, Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари факультети талабалари ҳамда Жисмоний тайёргарлик ва спорт ишлари бўйича йўриқчи, капитан Ахрор Абдусаминов жамоаси иштирокида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўз жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ҳамжиҳатлик ва техник маҳоратини намойиш этдилар.

Шунингдек, Спорт фаолияти, педагогика ва психология факультетида талаба-ёшлар ўртасида кураш мусобақалари ўтказилиб, унда иштирокчилар ўзаро беллашишди. Кураш баҳслари қизғин ва муросасиз руҳда кечиб, иштирокчилар ўз маҳоратини, чаққонлик ва кучини намоён қилишди. Ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган талаба-ёшлар ташаккурнома билан тақдирланди.

Тадбирларнинг асосий мақсади ёшларнинг Ватанга садоқатини мустаҳкамлаш, уларни миллий ғурур ва фидойилик руҳида тарбиялашдан иборат.

"Янги Ўзбекистон армияси" шиори остидаги тарғибот тадбирлари шу йилнинг 8 февраль кунига қадар давом этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech