Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг фармойишига асосоан, Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳарбий қисм ва таълим муассасалари терма жамоалари ўртасида инглиз тилида викторина ўтказилишини ташкиллаштириш ва ўтказиш белгиланган. Фармойишга мувофиқ Самарқанд вилоят «Ахборот» кутубхона марказида Миллий гвардиянинг Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилояти бўйича бошқармалари, Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳарбий қисм ва таълим муассасалари терма жамоалари ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” мавзусида инглиз тилида викторини ўтказилди.
Жамоалар, учта шарт бўйича ўзаро беллашишди. Мусобақа анча қизғин тус олди. Ҳар бир шарт бўйича иштирокчи жамоалари ўн баллик тизимда баҳоланиб борилди. Натижага кўра, Самарқанд вилоятининг «Иноватор» жамоаси 3- , Жиззахнинг «Рениссанс» жамоаси 2- ўринни эгаллаган бўлса, Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармасининг «Эверест» жамоаси 1-ўринни эгаллаб, викторинанинг мутлоқ ғолибига айланди.
Тадбир якунида, жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Бўлишмоқ: