"Яшил макон" лойиҳаси билан яшилликка юз тутаётган ҳудудлар

27.Ноя.2024

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари  томонидан Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги бўш ер майдони ободонлаштирилиб, ҳудудда турли манзарали ва мевали дарахт кўчаларини экиш ишлари олиб борилиб, боғ барпо этилмоқда.
Экологик муҳитни яхшилашга қаратилган ушбу хайрли ишлар орқали ҳудуд янада обод ва кўркам масканга айланмоқда. Ходимлар томонидан яратилаётган мазкур боғда япон сафораси, каталпа, сосна, шунингдек, шафтоли ва ўрик каби 2000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech